Куни кеча Термиз шаҳрида яшовчи Муҳаббат Холиқованинг оиласига Термиз давлат университети хорижий филология факультети ўқитувчилари ва талабалари ташриф буюришди. Бўлажак ўқитувчилар ва уларнинг устозлари болалар учун совғалар ва қизиқарли концерт дастурини тайёрлаб келдилар. Шунингдек, болалар билан интеллектуал ўйинлар ва адабий беллашувлар ўтказдилар, болалар қайси чет тилларини ўрганаётгани ва қайсиларни ўрганишни хоҳлашларини сўрашди. Чет тили дарслари ўқитувчилик амалиётига муҳтож бўлган талабалар учун ҳам, болаларнинг ўзига ҳам фойда келтиради.