Шодон кулгулар, қизиқарли ўйинлар, спортга бўлган иштиёқ, ўқиш ва умуман олганда янги нарсаларни ўзлаштириш ҳамда билим олиш истаги катталарни қувонтиради. Шу сабабли, одатда биз болалар учун турли танловлар, қизиқарли тадбирлар, шунингдек, музей, театр, табиат ва албатта, болалар истироҳат боғларига саёҳатлар ташкил этишни ёқтирамиз.
“Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан пойтахтимиздаги Ғафур Ғулом истироҳат боғида байрам тадбирлари ташкил этилди. Таклиф этилганлар орасида Тошкент шаҳри ва вилоятидан ташриф буюрган Меҳрибонлик ва Оилавий болалар уйлари фарзандлари ҳам бор эди.
Болажонлар турли хил карусель ва аттракционларда жуда мароқ билан учишди, ўқ отишда аниқлик ва тезлик бўйича бир-бирлари билан беллашишди.
Кечки пайт уйга қайтиш вақти келганида, ог
ил-қизлар толиққан, аммо бахтиёр ва мамнун эдилар.