Жиззах шаҳрида жойлашган 31-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ёш гвардиячилар” синфи ўқувчилари билан вояга етмаганлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш, маънавий-мафкуравий имунитетини шакллантириш ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини барвақт олдини олиш мақсадида Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан Ахборот ресурс марказига экскурсия ташкил этилди.
Тадбир сўнгида Ахборот ресурс маркази ходимлари томонидан вояга етмаганларга янги келган китоблар тақдимоти ҳам ўтказилди.