Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан вилоятдаги Оилавий болалар уйлари фарзандлари учун бир қатор муқаддас қадамжоларга саёҳат ташкил этилди. Дастлаб болажонлар Шеробод тумандаги Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий зиёратгоҳида бўлиб, тарихий алломанинг ҳаёти ва ижоди, шунингдек, бунёд этилган обида билан яқиндан танишдилар.
Кейинги манзил Термиз туманидаги Имом Ат-Термизий меъморий ёдгорлик мажмуаси бўлди. Саёҳат давомида ог
ил-қизлар тарихий, маънавий, маданий аҳамиятга эга ушбу ёдгорликлар ҳамда кўҳна Термиз шаҳрининг қадимий тарихи ва бой маданий маъноси тўғрисида қизиқарли маълумотларга эга бўлиб, уйларига катта таассуротлар билан қайтишди.