Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи томонидан вилоятда ташкил этилган Оилавий болалар уйларига ташриф буюрилиб, уларнинг яшаш шароити, турмуш тарзи ўрганилди. Шу билан бир қаторда, саломатлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, касаллиги мавжуд болаларни саломатлигини тиклаш борасида масъулларга вазифалар белгилаб берилди.
Ташриф давомида Бухоро шаҳридаги Жўраевлар оиласи фарзанди Шаҳризода Сафаровада мавжуд касалликлар бўйича масъул вакиллар томонидан вилоят кўптармоқли болалар тиббиёт марказига олиб келинди ва мутахассисларнинг чуқурлаштирилган кўригидан ўтказилди.
Шундан сўнг, тегишли таҳлиллар олиниб, даволаш муолажалари ўтказилди.
Айни дамда зарур дори воситалари олинишида амалий ёрдам кўрсатилиб келинмоқда.