Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси масъуллари томонидан болажонларнинг таътил кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари ва ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари билан Бухоро вилояти Жондор туманидаги "Махмуд Торобий" номидаги ватанпарварлик боғига саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида болажонлар Иккинчи Жаҳон уруши йилларида фойдаланилган ҳарбий техникаларнинг экспонатлари билан яқиндан танишишди ҳамда ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил маълумотлар олдилар.
Эътироф этиш жоиз, ёшлар маънавиятини янада юксалтиришга, билимини бойитишга хизмат қилувчи бу каби тадбирлар анъанавий тарзда давом эттирилмоқда.