Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан бир қатор қарор ҳамда фармонларнинг қабул қилиниши ота-онасидан ажраган, меҳрга муҳтож болаларнинг келажаги учун муҳим ташаббуслардан бири бўлди. Ана шундай қарорларни ижросини таъминлаш мақсадида куни кеча Гулистон шаҳарда истиқомат қилувчи фуқаро Аброрхон Аҳмадхонов ҳамда унинг турмуш ўртоғи Зилола Аҳмадхоновалар хонадонида навбатдаги "Болажонларнинг келажаги буюк" номли оилавий болалар уйи ташкил этилди. Эътироф этиш жоиз, бугун меҳрибон давлатимиз томонидан оила деб аталмиш қўрғонга алоҳида эътибор қаратилиб, ҳар бир оиланинг муаммоси давлат даражасидаги муаммога тенглаштирилмоқда. Хусусан, ана шундай эзгу ва хайрли ишларнинг Сирдарё вилоятидаги ташаббускор оилаларидан бири Аҳмадхоновлар оиласи ҳам ўз оиласига 5 нафар "Болалар шаҳарчаси" тарбияланувчиларини ўз ғамхўрликларига олаётганликлари бугунги куннинг чинакам қаҳрамонлигидир.