Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси психологлари томонидан Зокировлар оиласи фарзандларининг таълими, бўш вақтларида касб-ҳунар ва спорт машғулотлари билан машғул бўлишлари ҳамда оиладаги соғлом муҳит остида тарбия топаётганликлари ўрганишлар давомида яққол кўзга ташланмоқда.
Болажонлар билан ўтказилган суҳбатлар ва ўрганишлар давомида уларнинг кўзларида оиласидан, ота-онасидан мамнунлигини кўриш мумкин.
Ўйлаймизки, ҳар бир фарзандга қаратилган меҳр ва эътибор ўз меваси ва яхши натижаларини албатта намоён этади.