Миллий гвардия ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Меҳрибонлик ҳамда Оилавий болалар уйлари тарбияланувчиларини тиббий кўрикдан ўтказилиши юзасидан белгилаб олинган режалар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятининг шаҳар ва туманларидаги поликлиникаларда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбирда шифокорлар кўригидан ўтказилган фарзандларга дастлабки текширувларда аниқланган соғлиғидаги муаммолар юзасидан тиббий хизмат кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда.
Тадбирлар давомида, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси тиббиёт хизмати масъуллари томонидан муолажаларнинг босқичма-босқич амалга оширилиши назоратга олинди.