Меҳрибонлик уйининг собиқ тарбияланувчисига янги хонадон калитлари топширилди / / Qashqadaryoda oilaviy bolalar uyidan 3 nafar bolalar o'z oilasi bag'riga qaytarildi / / Ҳурматли ота-оналар! Биз сизни болаларингизга кўпроқ эътиборли бўлишга, мактаб сумкалари ва сумкаларининг ички қисмини текширишга, пичоқ ва бошқа ўткир тиғли буюмларни олиб юришнинг оқибатлари ҳақида тарбиявий суҳбатлар ўтказишга чақирамиз / / Пойтахтнинг Олмазор туманидаги эшитиш қобилияти паст бўлган болалар 102-ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари ва А. Хлебушкина номидаги 22-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун ҳар бир боланинг ўз истеъдоди ва қобилиятларини намойиш этишга имкон берадиган тадбир ташкил этилди / / Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида таълим муассасаларида амалга оширилаётган куз-қиш мавсумига ҳозирлик, вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди / / “Мен ҳам ҳарбий бўламан” китоби тақдимоти бўлиб ўтди / / "Миллий гвардия ходимлари доимо сиз билан!" 

Болажонлар учун «Янги йил байрами» томошаси ташкил этилди

31.12.2021 1737

Миллий гвардиянинг хизмат вақтида мардларча ҳалок бўлган ходимлари, "Оилавий болалар уйи" болажонлари, шунингдек, тизимда намунали хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандлари учун вилоят қўғирчоқ театрида «Янги йил байрами» томошаси ташкил этилди

Миллий гвардия ходимлари ва уларнинг оила-аъзоларини, шунингдек қалби меҳрга ташна болажонларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маданий жиҳатдан намунали ҳордиқ чиқаришини таъминлаш мақсадида, Бухоро вилояти қўғирчоқ театрида саҳналаштирилган байрам томошаси намойиш этилди.

Шунингдек, байрам туҳфаларини мамнуният билан қабул қилган болалар учун тайёрланган эртак қаҳрамонлари иштирокидаги саҳна кўринишлари тадбир қатнашчиларига бирдай манзур бўлди.

Албатта, ушбу тадбирларнинг туб замирида меҳр ва эътиборга муҳтож ёш қалбларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш каби эзгу фазилатлар мужассамлиги, эътирофга лойиқ.