Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан Томди туманидаги 5 та оилавий болалар уйидаги болажонлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида Бухоро шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
Асосий мақсад ўғил-қизларимизни ўзликни англаш, тарихни билиш, аждодлар руҳи ва маънавий меросига ҳурмат руҳида тарбиялашдан иборат бўлди.
Кўҳна заминга ташриф буюрганлар масжид, мадраса, миноралар ҳайбатидан таъсирландилар. Саёҳат давомида болажонлар мақбараларни зиёрат қилиб, улкан тарбиявий аҳамиятга эга ривоятларни катта қизиқиш билан тинглашди. Шунингдек, ота-боболарининг олис даврдаги шижоати, уларнинг орзу умидлари, мақсадлари билан яқиндан танишиб, аҳиллик, юксак илм пойдеворига бунёд этилган иншоотлар сеҳру жозибаси уларда катта таассурот қолдирди.
Мазкур Бухоро шаҳрига уюштирилган саёҳат болажонлар қалбида ёқимли хотира бўлиб ўрин олди десак муболаға бўлмайди.