Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллигини нишонлаш арафасида Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари оилавий болалар уйларида меҳмонда бўлишди. Болаларга Асосий қонунимиз бўлган Конституция ва ундаги асосий қонун-қоидалар, тушунчалар ҳақида оддий ва осон тилда гапириб беришди, жумладан нима учун Конституциянинг асосий қоидаларини билиш зарурлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, ва умуман “Эркинлик”, “Қонуний манфаат” тушунчаларининг нимани англатиши ҳақида гапириб беришди. Шунингдек, болалар Конституциянинг яралиш тарихи, қачон ва қаерда қабул қилинганлиги ҳамда қандай қилиб Асосий қонунга ўзгартиришлар киритилганлиги ҳақида билиб олишди. Миллий гвардия вакилларини болаларнинг ўзлари ҳам Конституция ҳақида бир қанча тушунчаларга эга эканликлари қувонтирди. Хайрлашиш олдидан гвардиячилар болаларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги нашри ҳамда махсус тайёрланган плакат ва брошюралар совға қилишди.