Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари оилавий болалар уйларида истиқомат қилувчи болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашмоқда. Улар билан мустақил ҳаётга қадам қўйишда кўмаклашувчи суҳбатлар олиб бориб, чет тилларини ўрганишда кўмаклашмоқда, турли тайёрлов курслари ва тўгаракларга қатнашишларига ёрдамлашишмоқда. Ўсмирлар орасида энг талабгир машғулот бу компютерь курсларидир. Миллий гвардия вакиллари эса уларнинг бу қизиқишларини қўллаб-қувватламоқда, зеро IТ соҳаси бугунги кунда юртимизда жадал ривожланаётган мутахассисликлардан бири бўлиб, ушбу соҳа вакилларига нисбатан меҳнат бозорининг ҳар қайси йўналишида, дейлик иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларида, исталган корхона ташкилотларда талаб катта. Шу сабабли Миллий гвардия ходимлари Фарғона шаҳрида яшовчи Хуршида ва учкўприклик Собир учун компютер тўпламини сотиб олишга ҳомий топди. Айтиш керакки, болалар келажак касбига йўл очувчи ажойиб совға учун миннатдорчилик билдирди.