Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги Бухоро вилоят Болалар уйи фаолияти ўрганилди.
Хусусан, 0 ёшдан 7 ёшгача бўлган даврда вояга етадиган, 75 нафар тарбияланувчига мўлжалланган Болалар уйининг шарт-шароитлари, у ерда фаолият кўрсатаётган тарбиячилар, психолог ва дефектолог иш ҳужжатлари ва амалга оширилган ишлари, шу билан бирга педагогик иш жараёнида юзага келаётган муаммолар ўрганилди. Шунга кўра, тарбиячиларга мутахассислар томонидан керакли таклиф ва тавсиялар берилди ҳамда келгусидаги ҳамкорлик режалари белгилаб олинди.