Sh.Rashidov туманидаги 6-сонли умумтаълим мактабида Миллий гвардия Жиззах вилояти бошқармаси Болалар билан ишлаш бўлими инспектор-психологи томонидан содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг оқибатлари юзасидан профилактик тадбир ўтказилди.
Унда пиёдалар ҳаракати, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, велосипедда ҳаракатланиш қоидалари, йўл белгилари тўғрисида ўқувчиларга маълумот берилди ҳамда йўл-ҳаракати қоидаларига амал қилишга тарғиб қилувчи видеоролик намойиш этилди.