Навоий шаҳридаги «Офтобжон» болалар оромгоҳида "Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида қатор маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида ҳарбий қисм ва тегишли ташкилотлар иштирокида фахрий қоровул бўлинмаси ва кинология йўналишидаги хизмат итларининг кўргазмали чиқишлари ҳамда камондан отиш спорт тури бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди.
Мазкур тадбир орқали ёшлар ҳарбий соҳа билан яқиндан танишиш, жисмоний ва руҳий тайёргарлик даражасини ошириш имконига эга бўлишди. Иштирокчилар томонидан катта қизиқиш ва фаол иштирок билан ўтган ушбу тадбирлар уларнинг хотирасида унутилмас таассуротлар қолдирди.