Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан вилоятдаги Оилавий уйлар фарзандлари саломатлигини назорат қилиш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.
Тадбир давомида малакали шифокорлар томонидан болаларнинг умумий соғлиғи, қон босими, юрак-қон томир тизими, кўз ва тиш саломатлиги, шунингдек инфекцион ҳолатлар бўйича батафсил текширувлар амалга оширилди. Заруратга кўра болаларга керакли тиббий тавсиялар берилди ҳамда соғлом турмуш тарзига оид фойдали маслаҳатлар тақдим этилди.