Ўзбекистон халқ чолғу асбоблари оркестри жамоаси Тошкентдаги 22-сонли “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари билан суҳбат қуришди. Созандалар болаларга халқ чолғу асбоблари ҳақида, мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида ўша ҳудуд маданиятини акс эттирувчи ўзига хос мусиқа анъаналари мавжудлиги, кўплаб чолғу асбобларининг ўз илдизи ва аждодлари борлиги ҳақида сўзлаб бердилар.
Болалар халқ мусиқаси барҳаёт ва севимли бўлишига ҳисса қўшган иқтидорли мусиқачилар ҳақидаги маълумотларни катта қизиқиш билан тингладилар. Меҳмонлар болажонларни кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклаб, халқ ва замонавий куй-қўшиқларни ижро этишди. Учрашув сўнггида созандалар болажонларни мусиқага меҳр, бугунги кунгача ижод аҳли учун илҳом манбаи бўлиб келаётган халқ қўшиқлари, миллий куйларга қизиқиш уйғотди.