Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан Муборак туманида истиқомат қилувчи Оилавий болалар уйи фарзандлари учун Бухорога саёҳат ташкил этилди. Тадбир давомида болалар шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари, тарихий ва археологик ёдгорликлари билан яқиндан танишдилар.
Саёҳатдан мақсад нафақат ўғил-қизларга дам олишлари учун шароит яратиш,балки дунёқарашларини кенгайтириш, уларни мамлакатимиз тарихи ва маданияти билан таништиришдир.
Болалар тарихий Бухоронинг деярли барча диққатга сазовор жойларини: Халифа, Мир Араб, Мирзо Улуғбек мадрасалари ва сайёҳлар тўпланадиган бошқа масканларни ҳам зиёрат қилди.
Шу билан бир қаторда, ёшлар миллий рақслар, қўшиқлар ва либослар ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлишди.
Бу каби тадбир болаларнинг ижтимоий, маданий ва маърифий жиҳатдан ривожланишига ёрам беради.