Муборак Қурбон ҳайитининг халқимизга хос бўлган инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат ва ўзаро ҳамжиҳатлик каби фазилатларни қарор топтиришдаги муҳим аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда миллий-диний қадриятларимизни улуғлаш мақсадида Миллий гвардияси Фарғона вилояти бўйича бошқармаси вилоятдаги оилавий болалар уйларига ташриф буюриб, ҳайит айём билан табриклаб, байрам муносабати билан қилинган эҳсонлар оилавий болалар уйларига тарқатилди.
“Мурғак қалблар” оилавий болалар уйи раҳбари Комилова Назокат, “Меҳрибон қалб” оилавий болалар уйи раҳбари Комилова Ҳуррият, “Янги умид ва ишонч” оилавий болалар уйи раҳбари Мадрахимова Дилдора, “Оила болалар бахти” оилавий болалар уйи раҳбари Бердиев Ғайратжон, “Қалб кўзгуси” оилавий болалар уйи раҳбари Мансурова Робия, “Жажжи қалбим чечаги” оилавий болалар уйи раҳбари Рўзматова Нилуфар, “Муқаддас ришталар” оилавий болалар уйи раҳбари Мадгоипова Дилшода, опалар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан олиб борилаётган одилона сиёсатдан жуда мамнунлигини ҳамда Миллий гвардия раҳбариятига беминнат кўрсатаётган ёрдамлари учун ўзларининг чуқур миннатдорчиликларини билдиришди.