Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси вилоят Болалар уйига ташриф буюрилди.
Ушбу муассасада 0 ёшдан 3 ёшдаги етим болалар, ота-она қаровисиз қолган болалар ҳамда психофизик ривожланиши бузилган болалар тарбияланиши, ҳозирда муассасада 27 нафар тарбияланувчи мавжудлиги, Болалар уйининг шарт-шароитлари, у ерда фаолият кўрсатаётган тарбиячилар, психолог ва тиббий ходимларни иш ҳужжатлари ва амалга оширилган ишлари, шу билан бирга педагогик иш жараёнида юзага келаётган муаммолар кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ўрганилди ва тарбиячиларга керакли таклиф ва тавсиялар берилди ҳамда келгусидаги ҳамкорлик ишлари белгилаб олинди.