Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (болалар омбудсмани) Алия Юнусова, Миллий гвардия Меҳрибонлик болалар муассасалари билан ишлаш бўлими катта офицери подполковник Барно Аширматова ва Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари Хўжа Аҳрор Вали маҳалласига ташриф буюришди. Жорий йилнинг 29 октябрь куни самарқандлик Меҳрибон Тоҳирова тўрт нафар фарзанд – икки ўғил ва икки қизнинг онасига айланди. Ҳарбий хизматчилар томонидан тўрт эгизакнинг бахтли онасига болалар аравачалари тақдим этилди.
Алия Юнусова она ва янги туғилган чақалоқлар жойлашган вилоят перинатал маркази шифокорлари билан уларнинг саломатлиги, шунингдек, марказнинг меҳнат шароитлари ҳақида суҳбатлашди.