Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан оилавий болалар уйларида вояга етаётган болалар саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида тиббиёт муассасаларида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди. Жумладан, Қува туманидаги Сабоҳат ва Ахмаджон Хакимовлар оилавий болалар уйи фарзандлари туман оилавий поликлиникасида тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Доимий равишда тиббий кўрикдан ўтиб туриш касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва ўз вақтида даволаш учун зарур. Шунингдек, шифокорлар қабулида болалар ва ота-оналар организмни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш бўйича шифокорлардан маслаҳат ва тавсиялар олмоқда.