Мазкур тадбирда, Миллий гвардия қўмондонлиги, Болалар психологияси маркази психолог-мутахассислари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбир ташкилотчиларининг мазкур маданий кечага юқори тайёргарликлари илк саҳна кўринишиданоқ сезилиб, “Келинлар қўзғолони” спектаклидаги образлар тарбияланувчилар томонидан маҳорат билан ижро этилиши бунга яққол мисол бўла олди.
Шунингдек, Миллий қадриятларимиз билан боғлиқ саҳна кўринишлари ва Ватан туйғусини ўзида мужассам этган жонли ижродаги қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.
Айниқса, тарбияланувчиларнинг “Қўл жанги” бўйича кўргазмали чиқишлари барчага манзур бўлди.
Миллий гвардия ашула ва рақс ансамбли хонандаларининг концерт дастурлари билан давом этган тадбирда “Бирлашайлик, Янги Ўзбекистон ёшлари” қўшиғи барча иштирокчилар томонидан жўр бўлиб куйланди ва бу ёшлар қалбида ватанпарварлик ҳиссини уйғота олди десак муболаға бўлмайди.
Тадбир сўнгида тарбияланувчилар учун байрамона дастурхон ёзилди ва унда барча иштирокчилар мусиқа садолари остида дўстона суҳбатлашди