Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган Республика Болалар масалалари бўйича миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари, Болалар масалалари бўйича Миллий комиссия ҳамраиси Зулайҳо Маҳкамова, Болалар Омбудсмани - Комиссия ҳамраиси Алия Юнусова, Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов ҳамда Комиссия аъзолари иштирок этди.
Йиғилиш давомида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойларга бўлган ҳуқуқини таъминлаш мавзусида маруза қилди. Йигилиш давомида ҳудудий ҳокимликлар ва Миллий комиссия аъзолари ҳисоботлари эшитилди.