Мамлакатимизда болалар уйлари тарбияланувчиларини оилавий ҳаётга тайёрлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимояси масаласига бугунги кунда юртбошимиз томонидан юксак эътибор қаратилаётгани ҳеч биримиз учун сир эмас. Президентимиз томонидан бу борада Миллий гвардия тузилмаларига бир қатор вазифалар юклатилган бўлиб Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят қўриқлаш бошқармаси томонидан вилоят худудида ташкил этилган оилавий болалар уйларида тарбияланаётган болаларнинг кундалик турмуш тарзи ва оилавий шароитларга кўникишларида яқиндан ёрдам бериб келинмоқда. Жумладан, бугун Муҳаммадали Қамбаров томонидан ўтган йилнинг октябрь ойида ташкил этилган "Ёрқин келажак" номли оилавий болалар уйи, 5 нафар (ҳаммаси ўғил) фарзандларини бугунги кундаги ахволидан хабар олинди.
Ташриф давомида тарбияланувчилар билан суҳбатлашилиб, уларнинг келажакдаги орзу умидлари хақида сухбатлашилди.
Ходимлар болаларга самимий тилаклар билдириб, болаларга эсдалик совғаларини топширдилар.