Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси психологлари томонидан "Жўраевлар", "Маттиевлар" ҳамда "Асатуллоевлар" оиласи фарзандлари билан уларнинг руҳий психологик ҳолатлари, қизиқишлари ва таътил давомида ушбу қизиқишларини амалга ошириш учун психологик консультация ва психологик коррекция ишлари амалга оширилди.
Бундан кўзланган асосий мақсад, болаларнинг ёзги таътили давомида руҳий катарсис ҳолатларини нормаллаштириш ва қизиқишлари асосида уларга мотивациялар беришдан иборатдир.