Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳар доим долзарб аҳамиятга эгадир. Чунки келиб чиқиш сабаби ва жойидан қатъий назар, содир бўлган ёнғинлар ҳамма вақт мамлакат ва аҳоли учун оғир фалокатлардан бири бўлиб келган.
Мана шундай вазиятларни олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан 21-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун Фавқулотда вазият содир бўлганда қандай хатти-ҳаракатларни олиб бориш керак эканлиги бўйича амалий ва назарий машғулотлар ўтказилди.
Машғулот жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига киритилган ўзгартиришлар ҳамда тавсиялар, шунингдек, ёнғинга қарши техник ҳимоя жиҳозлари, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ҳамда фуқаролар мол-мулкини эвакуация қилиш чоралари тўғрисида, газ ва маиший электр асбобларидан фойдаланганда эҳтиёткорликка амал қилиш юзасидан тушунчалар берилди. Машғулот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди.