Президент Админстрацияси шўъба мудири А.Муртазаев, Миллий гвардия қўмондони ўринбосари, полковник С.Мамаюсупов ҳамда Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Б.Эргашевлар бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи аъзолари Наманган шаҳрида жойлашган Психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги болалар уйининг 32 нафар (16 нафар ўғил, 16 нафар қиз) тарбияланувичилари ҳолидан хабар олишди. Уларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, муаммолар аниқланди ва бартараф этиш бўйича тезкор вазифалар белгиланди. Шунингдек, мурғак дилларни хурсанд қилиш мақсадида тарбияланувчиларга турли совғалар топширилди.