Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари Қарши шаҳридаги Оилавий болалар уйига ташриф буюрди. Тадбир аввалида меҳмонлар болажонларнинг ота-онаси билан муносабатларини, бўш вақтларида нималар билан машғул бўлаётганликларини, уларни ҳозирда қандай муаммолар қийнаётганлигини ўрганди. Шундан сўнг, ўғил-қизлар билан давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбат давомида ёш авлод ўзларининг ўқиши ва севимли машғулотлари, мактабда ҳамда маҳалладаги дўстлари, келажакдаги мақсадлари ҳақида ўртоқлашди.
Тадбир якунида анъанага кўра болаларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.