2 апрель — Халқаро болалар китоби куни муносабати билан, болажонларни китоб мутолаасига чорлаш ҳамда қизиқтириш мақсадида Бухоро вилоятидаги Оилавий болалар уйларида китобхонлик тадбирлари ўтказилмоқда. Бухоро шаҳрида яшовчи Асатуллаевлар оиласи фарзандлари ўз хонадонларида ташкил этган китоб байрами ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
Суҳбат давомида ота-оналар ҳам фарзандларига китоб инсонни камолотга етакловчи, камолга етишига ёрдам берувчи, дунёқарашини кенгайтирувчи, зеҳни ўткир, тафаккурини теран қиладиган восита эканлигини таъкидладилар.
Тадбир якунида ўғил-қизлар келгусида китобхонлик кечаларини кўпроқ ташкил этиш ва Халқаро болалар китоби кунини вилоятдаги бошқа оилалар билан ҳамкорликда нишонлаш ғояси борлигини айтди. Ва албатта, бу таклифлар ҳарбий хизматчилар томонидан қўллаб-қувватланди.