Самарқандда tashkil этилган "Келажак ворислари" Оилавий болалар уйи фарзандларининг дам олиш кунларини мазмунли tashkil этиш, шунингдек, уларнинг тарихий билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида навқирон Самарқанд шаҳри бўйлаб саёҳат уюштирилди.
Мазкур саёҳатда ёшлар шаҳарнинг ноёб меъморий ва тарихий обидалари, уларнинг ўтмиши ҳамда бугуни билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди. Хусусан, Хўжа Дониёр мақбараси, Ҳазрати Хизр масжиди ва Афросиёб музейи иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Бу каби тадбирларнинг мунтазам ўтказилиши ёшлар қалбида ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.