Шайхонтоҳур туманидаги 169-сонли умумтаълим мактабида сўнгги қўнғироқ муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Мазкур тадбирда фарзандларининг билим олиши ва эртанги келажагига бефарқ бўлмаганликлари учун Атаевлар оиласига самимий миннатдорчилик билдирилиб,тантанали равишда ташаккурномалар топширилди. Қизлари – саккизинчи синф ўқувчиси Муслима, ўнинчи синф ўқувчиси Ойша, 1-синф ўқувчиси Хадича, 6-синф ўқувчиси Ҳумайра ва ўғиллари – саккизинчи синф ўқувчиси Алексей ва 7-синф ўқувчиси Раҳим аъло ўқиши, намунали хулқи учун диплом билан тақдирланди.
Энг қувонарли воқеа бу Асадбекнинг 9-синфни битириб, Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби”га ўқишга кирганлиги бўлди.
Ватан ҳимоячиси бўлишни орзу қилган Асадбекка омад тилаймиз. Укалари ва опа-сингилларига эса – ёз давомида мароқли ҳордиқ ҳамроҳ бўлсин.