Бугун пойтахтимиздаги 22 ҳамда 30-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Тошкент Давлат стоматология институтида малакали тиш шифокорлар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Бугуннинг ўзида 200 нафардан ортиқ болажонлар стоматолог кўригидан ўтказилиб, дастлабки текширувлардан кейин аниқланган муаммолар бўйича хизмат кўрсатиш ишлари бошлаб юборилди.
Жойларда бу каби тиббий кўриклар ҳамда амалиётларнинг ўтказилиши турли касалликларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида самарали даволашга катта ҳисса қўшмоқда.