Миллий гвардия Тошкент вилояти бошқармаси психологлари томонидан вилоятда ташкил этилган Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари билан болаларнинг оилага мослашувчанлигини ўрганиш мақсадида психологик ишлар амалга оширилди.
Ўрганиш жараёнида асосий эътибор ота-она ва тарбияланувчи ўртасидаги ўзаро муносабат, болаларнинг оиладаги ўрни, мослашганлик ҳолати, ўсмирларнинг феъл атвори ҳамда оиладаги ўзаро меҳр-оқибатга қаратилди.
Шу билан бир қаторда, болажонлар билан психологлар ўртасида дўстона алоқа ўрнатилиб, тадбир якунига қадар дилдан суҳбат қурилди.