Китоб туманидаги Оилавий болалар уйига ижодий тарғибот аъзолари ташриф буюришди. Меҳмонлар болалар ва уларнинг ота-оналарини Рамазон ҳайити билан табриклаб, ўзбек халқининг миллий байрамлари, урф-одат ва анъаналари ҳақида сўзлаб беришди.
Шунингдек, болажонларнинг янги таҳрирдаги “Конституция тўғрисида”ги қонун бўйича бўлиб ўтадиган референдумга бўлган қизиқишлари инобатга олиниб, ўғил-қизларнинг кўплаб саволларига жавоб берилди.