Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5215-сон ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январь кунидаги 26-сон қарорларига асосан Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган "Меҳр дафтари" тизими жорий этилган.
Жорий йилнинг 20 октябрь куни Хоразмда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимлари, ҳудудий ҳокимият ва маҳалла вакиллари иштирокида мазкур тизимга киритилган Шовот, Янгибозор ва Гурлан туманларида яшовчи 5 нафар ёшларга 3 дона замонавий компьютер ва 2 комплект тикув машинаси совға қилинди.