Куни кеча Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан Термиз шаҳридаги Оилавий болалар уйлари фарзандларининг барчаси Термиз шаҳар 1-сонли кўп тармоқли оилавий поликлиникасининг мутахассис шифокорлари назорати остида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Шу билан бир қаторда, шифокорлар томонидан болаларнинг соғлиғини асраб-авайлаш,турли хилдаги юқумли касалликларни олдини олиш ҳамда уларга соғлом турмуш тарзини шакллантиришда доимий жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, санитария ва гигиена талабларига риоя этиш, тўғри овқатланиш рационига амал қилиш борасида тегишли маслаҳатлар бериб ўтилди.