Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида истиқомат қилувчи Ишонқуловлар оиласи фарзандлари дарслардан бўш вақтларида Миллий гвардия психологлари катта лейтенант У.Мардиев ва катта лейтенант Т.Солиева билан биргаликда уй-хўжалик юмушларини ўрганишди.
Оилавий болалар уйидаги муҳитни кўриб кўз қувонади.Йигитлар ерларни юмшатган бўлса,қизлар гулларни парвариш қилмоқда. Тарбияланувчиларни ўз фарзандларидек меҳр бериб,келажакда эл-юрт корига ярайдиган инсон бўлиб етишишлари учун 8-сонли Оилавий болалар уйи раҳбари Гулноза опа ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамкорликда фаолият юритмоқда.