Юртимизда болажонларнинг айни ёзги таътил кунларидаги бўш вақтларини мароқли ва мазмунли ташкил этиш борасида ҳамкор ташкилотлар томонидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиб, вилоятдаги ёзги оромгоҳларга "Оилавий болалар уйлари"да вояга етаётган фарзандлар билан бирга, оилаларнинг ўз фарзандларини жалб этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу маънода, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармаси ташаббуси асосида "Жўраевлар", "Ўриновлар" ҳамда "Абдуллаевлар" хонадонида улғаяётган болажонлар Бухоро туманидаги "Ёш пахтакор" оромгоҳига жойлаштирилди.
Эътироф этиш жоиз, айни кунларда оромгоҳларда ёшлар учун турли маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ташкил этилаётган бўлиб, уларнинг мароқли дам олишлари учун барча зарур шарт-шароитлар етарли.