Миллий гвардия ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Меҳрибонлик уйи ҳамда Оилавий болалар уйи тарбияланувчиларини тиббий кўрикдан ўтказилиши юзасидан белгилаб олинган режалар ижросини таъминлаш мақсадида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Бухоро вилоятининг шаҳар ва туманларидаги поликлиникалар томонидан болажонлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбирда шикорлар кўригидан ўтказилган фарзандларга дастлабки текширувлардан кейин аниқланган соғлиғидаги муаммолар юзасидан тиббий хизмат кўрсатиш ишлари бошлаб юборилди.
Тадбирлар давомида, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси тиббиёт хизмати масъуллари томонидан муолажаларнинг босқичма-босқич амалга оширилиши назоратга олиниб, шифокор кўригида бўлиш заруриятига қараб фарзандларнинг даволаниш муддати ота-оналар билан ўзаро келишиб олинди.