Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси масъуллари томонидан болажонларнинг таътил кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида ўз уйини меҳр манзилига айлантирган оилалалар фарзандлари билан «АРК» қўрғонига саёҳат ташкил этилди.
Ўтмиш ҳақида сўзловчи Бухоро амирлиги «Арк» қўрғонида болажонлар воҳа ўтмишига оид кўҳна экспонатлар билан яқиндан танишишди, шу билан бирга, ўз навбатида мароқли маданий ҳордиқ ҳам чиқарди. Ўзларини қизиқтирган саволларга эса музей ходимларидан батафсил жавоб олишди.
Тадбир сўнгида эса, болажонларга ширинликлар улашилди.
Эътироф этиш жоиз, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси раҳбарияти томонидан ёшлар маънавиятини янада юксалтиришга, билимини бойитишга хизмат қилувчи бу каби тадбирлар анъанавий тарзда давом эттирилмоқда.