Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси психологлари томонидан Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган “Чор чинор” болалар ёзги оромгоҳида ҳарбий хизматчилар фарзандлари ҳамда оромгоҳдаги болажонлар иштирокида тренинг машғулоти ташкил этилди.
Ушбу тренинг болажонларимизнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш, стрессни бошқариш ва ижтимоий фаолликни оширишга қаратилган.
Тренинг давомида иштирокчилар кўплаб фойдали психологик техникаларни ўргандилар, ўзларини янада яхши англаш имконига эга бўлдилар.