Бош прокурор ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Шухрат Узаковнинг ташаббуси билан ҳарбий прокуратура органлари томонидан "Саҳоват", "Мурувват" ва "Меҳрибонлик" уйларида хайрия тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Навбатдаги тадбир Урганч ҳарбий прокуратураси ходимлари Хива шаҳридаги “Меҳрибонлик уйи”га бориб, тарбияланувчилар ҳолидан хабар олинди ҳамда меҳрибонлик уйида ташкил этилган кутубхона, музей ва яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, меҳрибонлик уйининг собиқ директори, Ўзбекистон қахрамони, сенатор марҳум Вера Борисовна Пакнинг 80 йиллиги хотирланди ҳамда тарбияланувчиларга китоблар жамланмаси ва эсдалик совғалари улашди.
Тадбир сўнггида тарбияланувчи ва ишчи-ходимларга дастурхон ёзилди.