Ёшлар учун ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда / / "Ватан таянчи" сардорлари учун ўқув-семинари ташкил этилди / / Мактабларда гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ҳамда "Уч авлод учрашуви" ўтказилди / / Тошкент технология, менежмент ва коммуникациялар институти Цингапур филиалида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан мактабларда ватанпарварлик тадбирлари давом этмоқда / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсант ва ҳарбий хизматчилари Тошкентдаги 22-сонли Меҳрибонлик уйида бўлдилар / / Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари 30-сонли Меҳрибонлик уйида ўтказилган байрам тадбирида иштирок этишди //  Республикамизда “Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” тадбирларига старт берилди // "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" муносабати билан пойтахтимиздаги 22 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйларида Яшнобод ва Чилонзор тумани ФВБ бўлими ходимлари томонидан “Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш” мавзусида ўқув машғулоти ташкил этилди. // Сирдарё вилоятида жойлашган Оилавий уйларда "Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш" мақсадида 15 ноябрдан 15 декабргача бўлиб ўтаётган "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, электр ва газ таъминоти ташкилоти ходимлари билан ҳамкорликда профилактик йўриқнома ва кўргазмали машғулотлар ўтказилди. // Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ҳарбий хизматга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида очиқ эшиклар куни ва "Уч авлод учрашуви" ўтказилди // Бухоро вилоятининг Ромитан туманида яна бир мактабнинг қўшимча биноси фойдаланишга топширилди // Фарзанд тарбиясида мактаб ва ота-она ҳамкорлиги // “Уч авлод учрашуви” ўтказилди // "Ҳилпирайвер муқаддас байроқ" шиори остида тадбир ўтказилди. // Бухоро шаҳридаги 35-сонли мактабда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун буносабати билан тадбир ташкил этилди // Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! 

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ БОЛАЛАР ТАЪЛИМ-ТАРБИЯСИ БЎЙИЧА ЯНГИ ТИЗИМ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

2.8.2021 1948

Юртбошимиз раислигида 28 июль куни ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш бўйича ўтказилган видеоселекторда аниқ вазифалар ва мақсадли йўналишлар белгилаб берилди.

Мазкур йиғилишда давлатимиз раҳбари Меҳрибонлик уйларидаги болаларни оилага яқин муҳитда тарбиялаш, билим ва маънавиятли, ватанпарвар инсонлар этиб вояга етказиш зарурлигини таъкидлади.

Шу мақсадда бу борада янги тизим жорий қилиниши белгиланди. Унга кўра, 16 та Меҳрибонлик уйи ва 4 та Болалар шаҳарчаларидаги ёшларнинг таълим-тарбиясига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси масъул этиб белгиланди.

Бугунги кунда Миллий гвардия тизимининг барча бўғиндаги раҳбарлари юртбошимиз томонидан билдирилган ишончни ҳис қилган ҳолда, масъулиятли ва шарафли вазифани бажаришга киришдилар.

Ушбу йўналишдаги ишларни тизимли йўлга қўйиш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев жорий йилнинг 30 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича (омбудсман) ўринбосари - Бола ҳуқуқлари бўйича вакили, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Бош прокуратура мутасадди раҳбарлари, шунингдек ҳудудий ва шаҳар васийлик органи мутахассислари билан учрашиб бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

31 июль куни эса Миллий гвардия қўмондони пойтахтимизда Оилавий болалар уйи ташкил қилиш истагида бўлган уч нафар фуқаро К.Атаева, Ф.Утешова ва У.Турдалиеваларни  ушбу йўналишга масъул мутасадди раҳбарлар ҳамда мутахассис ходимлар    иштирокида қабул қилди.

Учрашув очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди. Оилавий болалар уйи ташкил қилиш истагида бўлган ушбу фуқароларнинг таклифлари ва режалари шунингдек, мутахассислар томонидан билдирилган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар талаблари доирасидаги фикрлари тингланди.

Миллий гвардия қўмондони ушбу фуқароларга хайрли ишга қўл ураётганликлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.  Уларга Оилавий болалар уйи ташкил қилишлари учун қисқа муддатларда барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилишини ишонч билан таъкидлаб, тегишлилиги бўйича масъул ходимларга топшириқлар берди.