Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари ва курсантлари Тошкентдаги 22-сонли Меҳрибонлик уйига тез-тез ташриф буюришади.
Хусусан, “Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан ўқитувчи ва курсантлар томонидан “Она тили– миллатнинг руҳи” шиори остида тарбияланувчилар иштирокида маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этилди . Болаларга ўзбек тили қандай пайдо бўлганлиги ва ривожланганлиги, нечта шева мавжудлиги тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Болалар билан биргаликда ўзбек тили ривожига ҳисса қўшган буюк шоир ва ёзувчилар ёдга олинди.
Куннинг иккинчи ярмида барча тадбир иштирокчилари билан волейбол, футбол, стол тенниси, шахмат-шашка бўйича мусобақалар ўтказилди.
Учрашув сўнгида университет вакиллари томонидан фаол иштирок этган болажонларга совғалар топширилди.