"Гулбаҳор" болалар соғломлаштириш оромгоҳида дам олаётган Тошкент шаҳридаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан M. Ломоносов номидаги Москва давлат университети Тошкент шаҳридаги филиали психология факультети талабалари хабар олди.
Кун давомида психологлар томонидан болалар билан турли тренинглар ўтказилди.
Учрашув болалар ва бўлғуси психологлар учун тенг даражада фойдали бўлди. Тренингдан сўнг ўсмирлар ва талабалар турли мавзуларда дилдан суҳбатлашдилар.