Ўсиб келаётган ёш авлодни хар томонлама етук ва баркамол инсон қилиб вояга етказиш ҳар бир ота-она учун масъулиятли вазифалардан бири ҳисобланади.
Шу муносабат билан бугунги кунда Фарғона вилояти Фурқат туманида ўз фаолиятини юритиб келаётган "Меҳрибон қалб" Оилавий болалар уйида камол топаётган фарзандларнинг бўш вақтлари самарали ташкил этилган бўлиб, оила бекаси Хурриятхон Комилова томонидан бўлажак бекажонларга пазандачилик сир-асрорлари ўргатилиб келинмоқда. Қизлар илк маротаба оналари билан биргаликда баҳорий таомларидан бири ҳисобланган "кўк сомса" тайёрлашди.
Шу билан бир қаторда, "Баркамол авлод" болалар ижодиёт мактабида бўлажак бекалар чеварчилик ва каштачилик борасида ҳам ўз малакаларини оширмоқда. Бу каби тўгаракларда эгалланган билим ва кўникмалар касбий фаолиятга қўйилган илк қадам бўлиб, келажакда фарзандларимизга ўз тадбиркорлик ишларини бошлашга замин яратмоқда.