Урганч давлат университети Амалий психология факультети талабалари Хива шаҳрида яшовчи иккита оила – етти нафар фарзандни ўз тарбиясига олган Юсупова Виктория Викторовна ҳамда болалар шаҳарчасидан саккиз нафар тарбияланувчиларни оиласи бағрига олган Маткаримова Роза Каримовнанинг хонадонига ташриф буюрди.
Талабалар болалар билан психологик тренинглар ўтеаздилар. Келгусида бу машғулотлар уларда етакчилик фазилатларини шакллантиришда ёрдам беради.
Учрашув дўстона муҳитда бўлиб ўтди. Болалар меҳмонлар билан бўлган суҳбатдан жуда хурсанд бўлишди.