Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика университети талабалари ва профессор-ўқитувчилари томонидан пойтахтимиздаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун 1- июнь "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни"га бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Шуни таъкидлаш жоизки, тадбирда ўқувчиларнинг ўзлари ҳам фаол иштирок этди. Талабалар ва уларнинг ўқитувчилари томонидан ижро этилган қўшиқлар, театрлаштирилган саҳна кўринишлари барчага манзур бўлди.
Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан болаларга эсдалик совғалари топширилди.